Конор Макгрегорнинг маълум қилишича, Ҳабиб Нурмагомедовни Лас-Вегасда 6 октябрь куни бўлиб ўтадиган жанг вақтида ўлдиришни режалаштирган. Бу ҳақда у матбуот анжуманида маълум қилди.
«Менга бу жанг жуда ҳам керак, ғалаба қозонишимиз учун ҳам керак. Мен рингга чиқаман ва Ҳабибни еб қўяман. Мен уни ўлдираман. У нима ҳақида ўйлаётгани ва жангга қандай тайёргарлик кўраётганига тупурганман. Ҳеч нарса унга ёрдам бера олмайди», - дея маълум қилди жангчи.
Таъкидланишича, ирландиялик қўшма матбуот анжуманига кечиккан ва Нурмагомедов у келишидан олдин анжуманни тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов жангдан сўнг Конор Макгрегорнинг қўлини сиқмаслиги айтилганди.















