Кўпчилик ҳаётини ўзгартиришни истайди, бироқ буни қандай амалга оширишни билмайди. Тадбиркор  ва ёзувчи Жеймс Альтушер ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Альтушер ўз блогида карьераси давомида ўзлаштирган ҳаётий сабоқларни нашр қилди. Балки улар сизга ўзингиз учун бирор нарсани ўзгартиришга илҳом берар.

Фото: Unsplash

1. Вақтингизни бирга ўтказадиган кишилар шахсиятингизни белгилайди. Қимматли онларни ҳаётингизни заҳарга айлантирадиганлар учун сарфламанг.

2. Кайдзен стратегиясини қўлланг. Ҳар куни ўзингиз севган нарсада 1 фоизга яхшиланинг. Ҳатто 1 фоизлик яхшиланиш ҳам бир йил давомида анча олға илгарилашга ёрдам беради. Бу қолган 99 фоиз кишилар амалга оширганидан анча кўпроқ.

3. Эркин бўлиш – шахс сифатида ривожланишга боғлиқ масалаларда ўзгалар қарорига боғлиқ бўлмаслик.

4. Миннатдорчилик ва қўрқув биргаликда мавжуд бўла олмайди. Биз қабул қилаётган қарорлар ёки ривожланишга бўлган интилиш, ёки қўрқувга асосланади. Бироқ фақат биринчиси бизни ички компас кўрсатадиган йўналиш бўйлаб ҳаракатлантиради.

Фото: Unsplash

5. Одамлар турли гуруҳларга мансуб. Уларни шартли равишда +, − ва = билан белгилаш мумкин.

Вақтингизни кўпроқ «+» категориясидаги одамлар билан ўтказинг. Бу гуруҳдагилардан бирор нарса ўрганишингиз мумкин.

«=» гуруҳи – сиз билан бир хил даражадагилар, улар билан биргаликда ўсишингиз ва ривожланишингиз мумкин. «−» лар эса сиздан ортда қолганлар, уларга сиз бирор нарса ўргатишингиз мумкин.

6. Бирор соҳада ютуққа эришиш учун жисмоний, ҳиссий, ижодий ва руҳий қувват зарур. Ҳар бир қувват турини тўлдириб боришга ҳаракат қилинг.

7. Жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиш учун тўғри овқатланинг, кўпроқ ҳаракат қилинг ва ухланг. Бу саломатликнинг уч омили.

8. Ҳиссий соғлом бўлиш учун вақтингизни сизни яхши кўриб, қадрлайдиганлар билан ўтказинг.

9. Ижодий салоҳиятни ривожлантириш учун ҳар куни 10 тадан янги ғоя ёзинг. Улар яхши ёки ёмонлигининг аҳамияти йўқ. Альтушернинг фикрига кўра, уч ойдан кейин ғояларни ишлаб чиқиш супер қобилияти пайдо бўлади.