Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон истеъмол нархлари ўсиши бўйича собиқ СССР ҳудудида биринчи ўринни эгаллади
БелаПАН томонидан ўтказилган миллий статистика органлари маълумоти таҳлилига кўра, тўққиз ой якунлари бўйича Ўзбекистонда нархлар 8,1%га ошди.
Ўзбекистон 2018 йил январь-сентябр ойларида собиқ СССР ҳудудида истеъмол нархлари ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Украина (5,6%) иккинчи, Тожикистон (3,8%) учинчи ўриндан жой олди.
Беларусь тўртинчи ўринни эгаллади. Эстония (3,6%), Қозоғистон (3,3%), Россия (2,5%), Латвия (2,4%), Литва (2%) ва Грузия (1%) кейинги поғоналардан ўрин олди.
Озарбойжон (0,1%), Молдова (0,4%), Арманистон (0,8%) ва Қирғизистонда (1,1%) нархлар пасайган.
Туркманистонда жорий йилнинг биринчи ярми бўйича маълумотлар эълон қилинди (нархлар 8,9%га кўтарилди). Озарбойжон, Грузия ва Эстония кўрсаткичлари БелаПАН томонидан ойлик маълумотларга асосланган.
Мавзуга оид
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026