2019 йилнинг ёзида америкалик ёзувчи, 1954 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати бўлган Эрнест Хемингуэйнинг аввал эълон қилинмаган иккита ҳикояси нашр этилади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Ёзувчининг адабий мероси бошқарувчиси Майкл Катакис сўзларига кўра, 1950-йилларда ёзилган «Монумент» ҳамда «Ҳиндулар давлати ва оқлар армияси» ҳикоялари «Қўнғироқ ким учун чалинмоқда» романининг янги нашрига киритилади.
Унинг қўшимча қилишича, махсус нашрга «Боғ томондаги хона» ҳикояси ҳам киритилади, у Strand Magazine журнали 2018 йилда уни эълон қилишидан аввал оддий ўқувчилар орасида деярли номаълум бўлган.
Ҳозирги пайтда романнинг янги нашри қачон аниқ чиқарилиши хабар қилинмаяпти.















