Ўзбекистон | 10:12 / 29.10.2018
5650
1 дақиқада ўқилади

Туманлар марказларида психология марказларини ташкил этиш таклиф қилинди

Фото: Pixabay

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида туманлар марказларида психология марказлари фаолиятини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Кундан-кунга турли сабабларга кўра фуқароларда малакали психологлар хизматига эҳтиёж ортиб бормоқда. Юқори сифатли психологик ёрдам кўрсатиш тизимини самарали йўлга қўйиш фуқароларнинг саломатлиги ва соғлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, ҳар бир туманда психология марказларини очишни таклиф қиламан, деб ёзади мурожаат муаллифи.

Қайд этилишича, марказ психологик ёрдамга муҳтож инсонлар: ёлғиз аёллар, ёлғиз қолган кексалар, ёшларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. 

Тажрибали психологларнинг билим ва тажрибаларидан унумли фойдаланиш аҳолининг руҳий саломатлигини сақлаш ва уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади, дейилади петицияда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда суицидолог ва психиатрияга алоқадор шифокорлар етишмаётгани кескин танқид остига олинганди.

Мавзуга оид