Жаҳон | 11:17 / 09.11.2018
5435
1 дақиқада ўқилади

Нидерландиялик пенсионер “ёшроқ бўлиш” учун ёшини суд орқали ўзгартирмоқчи

Фото: AP

Нидерландиялик пенсионер Эмиль Рателбанд судга ноодатий илтимос билан мурожаат қилди: у паспортда ёшини ўзгартирмоқчи. 69 ёшли қария шу тариқа “Тиндер” танишувлар дастурида “ёшроқ бўлиш”ни истамоқда.

Таъкидланишича, эркак туғилган санасини 1949 йил 11 мартдан 1969 йил 11 мартга ўзгартирмоқчи.

Рателбанд ўз аризасида ҳозирги ёши сабабли ишга киришда ва танишувлар сайти орқали муносабатлар ўрнатишда қийналаётганини кўрсатган. 

“Мен “Тиндер”да ёшимни 69 қилиб кўрсатсам, ҳеч ким менга жавоб бермаяпти. Агар ёшимни 49 қилиб кўрсатсам, унда менинг кўрсаткичларим билан анча имтиёзга эга бўламан”, деб айтган эркак. 

У журналистлар билан суҳбатда яхши жисмоний ҳолатда эканлигини айтган. Эркак ёшини ўзгартириш учун пенсиясидан ҳам воз кечишга тайёрлигини билдирган.

Таъкидланишича, Арнем шаҳри суди ушбу иш бўйича қарорни бир ой ичида чиқариши керак.

Мавзуга оид