Осиё Чемпионлар Лигасида финалнинг жавоб ўйини ўтказилди.

Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби сафарда Эроннинг «Персеполис» клуби билан беллашди. «Озодий» стадионида кечган ўйинда ҳисоб очилмади. Дастлабки баҳсда японияликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишганди. Икки учрашув натижасига кўра устун келган «Кашима Антлерс»га Осиё футболининг энг нуфузли соврини топширилди.

Фото: The AFC

Энди «Кашима Антлерс» 12-22 декабрь кунлари ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қилади.

ОЧЛ
Финал, жавоб баҳси 
10 ноябрь
Персеполис (Эрон) - Кашима Антлерс (Япония) 0:0
Дастлабки ўйин: 0:2

Фото: The AFC

1967-1971 йилларда Осиё клубларининг асосий халқаро турнири Осиё клублари чемпионати бўлган. 1972-1985 йилларда бу турнир ўтказилмаган. 1986-2002 йилларда эса халқаро ўйинлар Осиё чемпионлари кубоги номи остида бўлиб ўтган. 2003 йили эса Осиё чемпионлари кубоги ва Осиё кубок эгалари кубоги бирлашиб, Осиё чемпионлар лигасининг ҳозирги формати юзага келган. Турнирда 2007 йилдан Австралия клублари иштирок эта бошлаган.