Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидан ўрин олган Қатарнинг «Ал-Аҳлий» ва «Андижон» клублари ўртасидаги баҳс 2:0 ҳисобида якунланди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидан кейинги ўринда туради.

24 декабрда Доҳа шаҳрида ўтказилган баҳсда Михел Влап томонидан урилган иккита гол мезбонларга ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Андижон» 5 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Андижонликлар 6 та ўйинда бирор марта ғалаба қозонолмади.

Гуруҳда Қатарнинг «Ал-Аҳлий» клуби 10 очко билан биринчи, Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби 7 очко билан иккинчи бўлди ва иккаласи ҳам кейинги босқичга чиқди. Баҳрайннинг «Ал-Холидия» клуби 6 очко билан учинчи ўринни эгаллади.

ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи, 6-тур

24 декабр, Доҳа

«Ал-Аҳлий» (Қатар) - «Андижон» (Ўзбекистон) 2:0

Голлар: Влап (26, 65)

ОЧЛ 2, Андижон, футбол