Ўзбекистон | 15:45 / 12.11.2018
19132
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 8300 сўмга яқинлашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 13 ноябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21,30 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8271,27 сўмга етган.

1 евро курси эса 17,93 сўмга тушган, 9374,66 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 2,88 сўмга пасайди ва 1 рубль 121,79 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашган, курс бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди.

Бу ҳафта доллар курси кетма-кет 14-ҳафта ўсмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид