11:00 / 12.11.2018
35879
Реклама

Lion Motors автосалонидан ажойиб акция – Chevrolet Tracker ва маиший техникалар ютиб олиш имкони

Lion Motors автосалони мижозлар учун ажойиб акция эълон қилади. GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиль моделларидан бирини харид қилган барча иштирокчилар ўртасида Chevrolet Tracker ютуқли ўйинга қўйилади. Акция 12 ноябрь куни бошланади ва 2019 йилнинг 12 февралигача давом этади. Супер соврин - Chevrolet Tracker автомобили акция мобайнида GM Uzbekistan автомобилларидан бирининг хариди учун Lion Motors автосалони билан шартнома тузган иштирокчилар орасида ўйналади.

Супер соврин билан бир қаторда ҳар ойда Lion Motors мижозлар орасида 3 та Artel телевизори, 3 та 2 камерали Artel музлаткичи, 3 та замонавий Artel кир ювиш машинаси каби маиший техникаларни ҳам ютуқли ўйинга қўяди. Оралиқ (ойлик) ўйинлар ғолиблари супер соврин –Chevrolet Tracker автомобили учун ўйинда ҳам иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолишади.

Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади. Акция давомида бир нечта автомобиль  харид қилинганида ғалаба учун имкониятлар ортади.

Акцияда қатнашиш шартлари оддий:

  1. Акция давомида Lion Motors автосалони  билан шартнома тузиш ва шартномада кўрсатилган маблағнинг 85% ини тўлаш;*
  2. Шартнома рақами, ФИШ ва контакт маълумотларингизни кўрсатган ҳолда автосалонда купон тўлдириш;
  3. Купонни автосалонда ўрнатилган лототронга солинг.

Акция *12.11.2018 дан 12.02.2019 гача ўтказилади

Умумий соврин жамғармаси: 9 та Artel музлаткичи, 9 та Artel кир ювиш машинаси, 9 та Artel телевизори, Chevrolet Tracker автомобили.

Акцияда иштирок этиш орқали www.lionmotors.uz сайтида чоп этилган оммавий офертага розилик билдирган бўласиз.

Акцияда Ангрендаги ягона Lion Motors автосалони ёки www.lionmotors.uz сайтида автомобиль хариди учун бевосита  шартнома тузган харидорлар иштирок этиши мумкин. Расмий сайт орқали харид қилинганда шартнома бўйича маблағнинг 85% миқдори тўлангач, автосалон ходими томонидан иштирок этиш учун сўровнома тўлдирилади. Шундан сўнг харидор автоматик тарзда акция қатнашчисига айланади.

Ҳар ойдаги ўйинлар ғолиблари махсус ташкил этилган тадбирда лототрондан купон тортиш орқали аниқланади. Супер соврин ўйини 2019 йилнинг 13 февраль куни

Lion Motors (Ангрен) автосалонида бўлиб ўтади.

Автосалон манзили: Ангрен шаҳри, Оҳангарон кўчаси27а уй.

Акцияга тааллуқли барча маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин:+998 97 429-57-57, +998 71 202-57-57, +998 71 203-57-57, +998 99 403-57-57, +998 99 408-57-57, +998 99 443-57-57, +998 99 798-57-57.

Батафсил маълумотлар Телеграм каналда: https://t.me/lionmotors

Реклама ҳуқуқи асосида

Top