
Мия – организмдаги энг жумбоқли орган бўлса керак. Олимлар доимий равишда унинг фаолияти тўғрисида янги маълумотларга эга бўлишларига қарамай, сирли жиҳатлар ҳали ҳам кўп.
Мияни тадқиқ қилиш соҳасида сўнгги йилларда қилинган кашфиётлар билан сизларни таништирамиз.

9. Сурункали тўйиб ухламаслик хотирани ёмонлаштиради
Берклидаги Калифорния университети олимлари уйқунинг етишмаслиги хотирани кучсизлантириб, Альцгеймер касаллигини чақиришини аниқлашган. Гап шундаки, тўлиқ уйқу вақтида мия ҳужайралари бу органга салбий таъсир қиладиган токсик бирлашмаларни ўчириб ташлайди. Агар киши сурункали равишда тўйиб ухламаса, бу бирлашмалар мия ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатади.
8. Узоқ чўзилган зўриқиш мияни ишдан чиқаради
Хотира, ўқиш ва ўз-ўзини назорат қилиш қобилиятининг пасайиши – организмнинг доимий зўриқиши айнан шу оқибатларга олиб келади. Бундан ташқари, у кишида асабийлик, хавотир, тез-тез чалғишга сабаб бўлади.
7. Севиш ва ёқтирмасликнинг умумий жиҳатлари кўп
Британиялик олимлар муҳаббат ва ёмон кўриш миянинг бир-бирига ўхшаш қисмида пайдо бўлишини аниқлашган. Бироқ ёқтирмасликдан фарқли равишда муҳаббат миянинг фикр юритиш ва мантиқ учун жавоб берадиган қисмлари фаолиятини анча пасайтиради.

6. Мия сувсизликка жуда таъсирчан
Миямизнинг 80 фоизи сувдан иборат. Шунинг учун ҳатто суюқликнинг мўътадил йўқотилиши (2 фоизга яқин) эътиборни жамлаш, сергакликни пасайтириб, қисқа муддатли хотиранинг пасайиши ва бошқа билиш қобилиятлари ёмонлашувига олиб келади.















