Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 олимпиадаси баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида, «Dubai Сup 2018» халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади.
Футболчиларимиз Япония олимпиячиларига қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Голлар Азиз Омонов (14-дақиқа) ва Остон Урунов (29-дақиқа) ҳисобига ёзилди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари навбатдаги ўйинни 17 ноябрь куни БАА олимпиячиларига қарши ўтказади.
«Dubai Cup 2018» халқаро мусобақаси
14 ноябрь,
БАА – Кувайт 2:1
Ўзбекистон – Япония 2:2
17 ноябрь
17:15 БАА – Ўзбекистон
20:00 Япония - Кувайт
20 ноябрь
17:15 Кувайт – Ўзбекистон
20:00 БАА – Япония














