Миллий олимпия қўмитаси баланд бўйли ва бақувват йигит-қизлар учун танлов эълон қилди
Спорт майдонларида эришиладиган ютуқлар – аввало шу йўлда тинимсиз интилиб, курашиб яшайдиган инсоннинг муваффақияти, айни вақтда шу инсонни тарбиялаб вояга етказган жамиятнинг ҳам ютуғидир.
Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси муайян талабларга мос келувчи жисмонан етук ёшлар ва ўрта ёш вакилларини вилоятларнинг марказий стадионларида бўлиб ўтадиган кўрик-танлов (кастинг)да иштирок этишга таклиф қилади.
Агарда сиз:
- жисмонан ривожланган ва баққуват йигит - қизлар қаторидан бўлсангиз;
- бўйингиз 190 сантиметр ва ундан юқори бўлса;
- спорт билан шуғулланишингизга қарши тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаса;
- ўз олдингизда юқори мақсад қўя олсангиз;
- мақсадингизга босқичма-босқич, қийинчиликлардан қўрқмасдан етишиб натижага эришиш қобилиятингиз бўлса, ушбу танловда иштирок этишингиз мумкин.
Енгил атлетика бўйича кўрикдан муваффақиятли ўтган барча хоҳловчиларга халқаро нуфузли спорт мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратилади.
Кўрик-танлов шу йилнинг 25 ноябр бошлаб ўтказила бошланади. Вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича кастинглар қуйидаги график асосида ташкил этилади.
Талабгорлар ўзлари билан спорт формасини олиб келишлари лозим.
Кўрик танлов юзасидан савол ва фикр-мулоҳазалар бўйича Миллий олимпия қўмитаси вакиллари - Алиев Азам Акбарович (974240217) ва Цветков Николай Ивановичга (909993851) телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Халқаро доирадаги спортчига айланиш имкониятингизни қўлдан бой берманг!
Мавзуга оид
21:32 / 06.02.2023
Туркиядаги ўзбекистонлик спортчилар ҳолати бўйича маълумот берилди
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
09:26 / 20.07.2021
Олимпия ўйинларида қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Токиога йўл олди
15:23 / 19.07.2021