Спорт | 15:30 / 27.11.2018
29363
2 дақиқада ўқилади

UFC раҳбари йилнинг энг ёрқин ҳодисасини маълум қилди

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалабасини шу йилнинг энг ёрқин ҳодисаси, деб атади.  

«Менимча, Ҳабибнинг Макгрегор билан жангига эътибор қаратиш керак. Ҳабиб ғалаба қозонган ушбу ажойиб баҳс барча рекордларни янгилади. Ҳабиб ғалабани қўлга киритди, бу ташкилотга унинг Фергюсон, Порье билан жанглари ёки Конор билан реваншини ташкиллаштириш имконини беради. Мен ёки йил охирида, ёки келаси йил бошида иккита-учта қизиқарли ва ёрқин жангни ташкил этиб беришим мумкин», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради ESPN.

UFC президенти реванш санаси ҳақида гапиришдан бош тортди. Уайтнинг фикрича, Невада Атлетик комиссиясининг суд жараёни тугашини (декабрь ойи) кутиш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов ким билан жангга қизиқаётганини ошкор қилганди.

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) енгил вазн тоифасидаги россиялик чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг маълум қилишича, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши жанг унинг учун UFC жангчиси Тони Фергюсон билан баҳсдан кўра қизиқроқдир.

Мавзуга оид