Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқид билан ишдан олинган Нарпай тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари бошқа туманда раҳбар бўлди
Самарқанд вилояти, Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасига Лутфулло Сайдуллоевич Маҳманов раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Қайд этиш керакки, бироз аввалроқ Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Каттақўрғон шаҳрида Пайариқ, Қўшработ, Иштихон, Пахтачи, Нарпай, Нуробод, Каттақўрғон шаҳри ва тумани тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказганди.
Ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар билан таъминлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга танқидий баҳо берилган учрашувда Лутфулло Маҳманов ўз фаолиятида қатор хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун Нарпай тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбарлигидан олинганди.
Вилоят раҳбари айрим туманлардаги тиббиёт муассасаларида беморлар учун шароитнинг етарли эмаслиги, уларни дори-дармон, сифатли озиқ-овқат, ичимлик суви билан таъминлаш аҳволи қониқарсизлигини танқид қилганди.
Мавзуга оид
19:12 / 18.03.2026
Нарпай туманида махсус саноат зонаси ташкил қилинади
15:41 / 23.02.2026
Самарқандда ука ўз акасини ов қуролида отиб ўлдириб қўйди
19:09 / 11.12.2025
“Қамайман деб тазйиқ ўтказган” – Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди
20:04 / 26.06.2025