Фан-техника | 18:26 / 30.11.2018
20181
1 дақиқада ўқилади
Дунёдаги биринчи блокчейн-смартфон чиқарилди
Исроилнинг Sirin Labs компанияси дунёдаги биринчи блокчейн-смартфонни чиқарди. Гаджет Finney деб номланди. Янги маҳсулотнинг нархи 999 долларни ташкил этди.
Қурилмани расмий веб-сайтдан харид қилиш мумкин, 2019 йил январидан эса у Amazon’да сотувда пайдо бўлади.
Finney криптовалютани узоқ муддатли сақлаш ва у билан операцияларни амалга ошириш учун ҳамён ҳамда мулоқот учун оддий телефон сифатида ишлайди. У эгалари маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш учун маълумотларнинг тарқатма базасидан фойдаланади.
Қурилма Android’нинг ўзгартирилган версияси ҳисобланган SirinOS операцион тизими асосида ишлайди. Янги тизим қурилма эгалари маълумотлари хавфсизлиги муаммосини ҳал қилади. Ишлаб чиқариш билан Тайваннинг Foxconn фирмаси шуғулланади.