Спорт | 12:45 / 02.12.2018
16063
2 дақиқада ўқилади

Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги жанг дуранг билан якунланди. Улар яна куч синашишмоқчи

Америкалик Деонтей Уайлдер Буюк британиялик Тайсон Фьюрига қарши ўтказилган жангда бокс бўйича оғир вазнда жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилди. Лос-Анжелесдаги Staples Center аренасида бўлиб ўтган жанг дуранг билан якунланди. 

Фото: Mark J Terrill/AP

Тўққизинчи раунд ўрталарида Уайлдер Фьюрини кетма-кет учта зарба бериб нокдаунга учратди. Фьюри 12-раунд бошида яна бир бор нокдаунга учради.

Фото: Andrew Couldridge/Action Images via Reuters

Жанг якунида ҳакамлардан бири Уайлдер 115:111 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этди. Иккинчи ҳакам Фьюрини ғолиб деб топди (114:110). Учинчи ҳакам 113:113 ҳисобида дуранг бўлди деб ҳисоблади.

Уайлдер ва Фьюри профессионал рингда бир марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Америкалик боксчи ҳисобида 40 ғалаба (39 нокаут) ва бир дуранг бўлса, британиялик боксчи 27 ғалаба (19 нокаут) ва бир дуранг қайд этган.

Жангдан кейин берган интервьюларида ҳар икки боксчи реванш жанги ўтказиш истагида эканлигини айтди. 

Фото: Andrew Couldridge/Action Images via Reuters

"Навбатдаги жангим Фьюри билан реванш жанги бўладими, буни билмайман, аммо буни қувонч билан қарши олган бўлардим",  деди Уайлдер

"Биз албатта реванш ўтказамиз, бунга тайёрланаверинглар", деди Фьюри.

 

Мавзуга оид