Иқтисодиёт | 14:25 / 03.12.2018
26564
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси 8300 сўмдан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 4 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 15, 65 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8314,85 сўмга етган.

1 евро курси 3,04 сўмга арзонлаб, 9408,25 сўмни ташкил қилди.

1 Россия рубли 1,54 сўмга тушди ва 123,85 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашган, курс бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди.

Мавзуга оид