Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони UFC президентини жангга чақирди
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони ва Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси раҳбари Оскар де ла Хойя Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайтни жангга чақирди. Бу ҳақда MMA Fighting хабар қилмоқда.
Спортчининг маълум қилишича, бокс қоидаларига кўра уч раундли жангда ташкилот раҳбари билан рингга чиқишни хоҳлайди.
«Келинг, рингга чиқамиз. Нима учун йўқ? Келинг рингда кўришамиз. Уч раунд. Келинг, буни қиламиз. Буни Сауль Альварес билан турнирда амалга оширамиз. Мен стероидлардан қутулиш учун сенга беш ой вақт ҳам бераман. Кейин яхши жисмоний ҳолатга келамиз ва уч раунд ўтказамиз. Мен сен 20 килограммга оғирроқ эканлигингга ҳам тайёрман. Ҳаммаси жойида, мен тайёрман. Келинглар, буни қиламиз», - дея маълум қилди де ла Хойя.
Уайт ва америкалик боксчи жангчиларга молиявий тўловлар бўйича можарога киришган. Де ла Хойянинг ишонч билдиришича, Дана UFC спортчиларига пулни тўлиқ миқдорда тўламайди. Ташкилот раҳбари бу маълумотни рад этиб, боксчини гиёҳванд моддаларга қарамликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Флойд Мейвезернинг япониялик кикбоксчи билан жанги қоидалари эълон қилинганди.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
02:47 / 22.10.2023
UFC 294. Хамзат Чимаев Камару Усманни мағлубиятга учратди, Ислам Махачев 1-раунддаёқ Волкановскини нокаутга учратди
21:45 / 08.04.2023