
Ангрен шаҳридаги GM Uzbekistan нинг ягона расмий дилери ўз харидорлари ўртасида маиший техникалар ютуқли ўйинининг биринчи босқичини ўтказди. Акцияга 12 ноябрда старт берилган бўлиб, 2019 йилнинг 12 февралига қадар давом этади. Акция Lion Motors автосалонидан GM Uzbekistan маҳсулотларидан бўлган автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузган харидорлар иштирокида бўлиб ўтади. 13 февраль куни эса супер-ютуқ янги Chevrolet Tracker автомобили ўйналади.

13 декабрь куни Ангрен шаҳрида илк маиший техникалар ютуқли ўйини ўтказилди ва бунда Artel маркасидаги учта телевизорлар, икки камерали совутгич ва замонавий кир ювиш машиналари ўз эгаларини топди. Ғолиблар автомобиль харид қилиш учун тузилган шартнома номери ва харидорларнинг исм-шарифлари қайд этилган купонлар солинган лототрон орқали аниқланди. 9 нафар ғолибларни аниқлаш - барабандан купонларни тасодифий равишда танлаб олиш орқали меҳмонлар иштирокида амалга оширилди. Ўзбекистоннинг турли нуқталаридан бўлган 9 нафар ғолиблар маиший техникаларнинг совриндорлари бўлишди. Шунингдек, улар бош соврин ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолишди. Тадбир автосалон биносида бўлиб ўтди ва меҳмонлар учун байрамона фуршет ҳам ташкил этилди. Ютуқли ўйин жараёни компаниянинг Instagram саҳифасида трансляция ҳам қилинди:

*Акция ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар учун амал қилади. Акция давомида бир нечта автомобиль харид қилган харидорларнинг ютиш имконияти янада ошади.
Акцияда иштирок этиш шартлари оддий:
Акция давомида Lion Motors автосалони билан автомобиль харид қилиш учун шартнома имзолаш ва шартномада кўрсатилган маблағнинг 85% ини тўлаш*
Автосалонда шартнома номери, ФИШ ҳамда боғланиш учун маълумотларни кўрсатган ҳолда купонни тўлдириш
Автосалондаги лототронга купонни ташлаш















