Франциянинг Марсель шаҳри полицияси наркодилердан ярим килограмм миқдордаги гиёҳвандлик моддасини мусодара қилди.
У бешта пакетга ўралган бўлиб, ҳар бирига «Ювентус» ҳужумчиси Роналду сурати ёпиштирилган эди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идора ходимлари умумий ҳисобда 517 грамм марихуана ва 50 грамм кокаинни мусодара қилишди.

















