Light | 10:39 / 20.12.2018
28469
2 дақиқада ўқилади

Учувчилар қўниш вақтида нима учун сукут сақлашлари лозим?

Фото: Depositphotos / Carlosphotos

Учувчилар парвознинг нозик босқичлари – учиш ва қўниш вақтида уларга самолётни бошқаришда халақит қилиши мумкин бўлган кўплаб ҳаракатлардан тийилишлари керак. Айнан шу сабабли, мисол учун, улар йўловчиларга қўниш ҳақида ярим соат аввал эълон қиладилар. 

Учувчилар фуқаролик авиациясининг меъёри ҳисобланган стерил кокпит (кабина) қоидасига амал қилишлари, яъни парвознинг муайян босқичларида бажариш шарт бўлмаган ҳаракатларга чалғимасликлари лозим. Жумладан, уларга қўниш вақтида ёки 10 минг футдан (3048 метр) пастроқ баландликда бажариладиган ҳар қандай операцияда парвоз билан боғлиқ бўлмаган мавзуларда суҳбатлашиш, овқатланиш ёки мусиқа эшитиш тақиқланади.   

Стерил кокпит қоидаси кабинадаги интизомсизлик сабабли ҳалокат билан якунланган бир қатор воқеалардан кейин киритилган. Ушбу воқеалар тергов қилингач, учувчилар қўниш вақтида ўз мажбуриятларидан чалғиганлари аниқланган.

Бу қоида борткузатувчиларга ҳам таалуқли бўлиб, улар стерил кокпит вақтида жуда зарур бўлган ҳолатлардан ташқари, учувчилар билан боғланмасликлари керак. Стюардессалар бундай вақтда йўловчиларни учиш ва қўнишга тайёрлаш билан машғул бўлишлари лозим.

Мавзуга оид