Европа Иттифоқида учувчиларни парвозолди кўрикдан ўтказиш қоидалари қатъийлаштирилди
Европа Иттифоқида учувчиларни парвозолди тиббий кўрикдан ўтказиш қоидалари қатъийлаштирилди. Унга кўра ЕИ давлатлари учувчилари учун ҳам, хорижий учувчилар учун ҳам руҳий ҳолат ва спиртли ичимликлар истеъмол қилганликка мажбурий текширувлар ўтказиш жорий қилинди.
“Европа Иттифоқи учувчилар ва борткузатувчилар учун руҳий яроқлилик қоидаларини кучайтириб, янги хавфсизлик қоидаларини қабул қилди. Янги қоидалар 2015 йилда 9525 Germanwings рейсининг ҳалокатидан кейин чиқарилган сабоқларга асосланган”, дейилган хабарда.
Янги қоидалар барча учувчиларга руҳий муаммолар мавжудлиги вазиятида кўмак дастуридан фойдаланишни тақдим қилишни кўзда тутади.
Бундан ташқари, ишга қабул қилишда учувчилик таркибида руҳий фаол моддаларга мунтазам текширув ва реабилитация ҳамда ишга қайтгандан кейин огоҳлантиришсиз текшириш, Европа ва хорижий авиакомпаниялар учун учувчилар ва борткузатувчиларни спиртли ичимликлар истеъмол қилганликка танланма текшириш жорий қилинмоқда.
2015 йил март ойи охирида Airbus A320 самолётининг иккинчи учувчиси Андреас Лубитц учувчилар кабинасида экипаж сардори йўқлигидан фойдаланиб, эшикни ичкаридан ёпиб олиб, самолётни Франциядаги тоғга олиб бориб урган. Самолётда бўлган барча 150 киши ҳалок бўлган. Кейинчалик аниқланишича, Лубитцда руҳий муаммолар мавжуд бўлган.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024