Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 02:28 / 22.12.2018
6251
2 дақиқада ўқилади
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида соддалаштирилган виза режими жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Фармонга кўра Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини энг яхши жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш вазифаси топширилди:
- “Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” ДУКнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятига ўзгартириб, унинг балансига “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини давлат улуши сифатида, шунингдек, “Навоий” эркин иқтисодий зонасининг барча ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;
- “Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси томонидан эркин иқтисодий зона иштирокчиларига, шу жумладан, маркетинг, консалтинг, логистика, коммунал-маиший, меҳмонхона, таълим, суғурта ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш;
- “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида соддалаштирилган виза режими ва ходимларни, шу жумладан, чет эл фуқароларини ишга ёллаш тартибини жорий қилиш;
- эркин иқтисодий зона қатнашчилари учун лицензия ва рухсатнома олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш. Бунда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси дирекциясига қатнашчини кузатиш ва талабгорнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш ваколати берилади;
- “Навоий” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси лойиҳаларни жойлаштириш шартларини бажармаган тақдирда у билан тузилган шартномани фақатгина суд тартибида бекор қилиш тартибини ўрнатиш;
- “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида чет эл фуқаролари учун қулай яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026