Ўзбекистон | 10:56 / 04.01.2019
5081
1 дақиқада ўқилади

Президент ҳузурида Эксперт кенгаши фаолияти ташкил этилади

Фото: Depositphotos

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Ҳужжат  билан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида Эксперт кенгаши фаолиятини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада:

Эксперт кенгашига муваффақиятга эришган тадбиркорларни, таниқли давлат ва жамият арбобларини, олимларни, шу жумладан хорижий давлатларнинг фуқароларини ҳамда чет элда яшаётган ватандошларимизни киритган ҳолда унинг таркибини;

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 апрель, ижро учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид