Жамият | 16:28 / 10.01.2019
21852
1 дақиқада ўқилади
«Ўрикзор» бозоридаги дўкондан катта миқдордаги пуллар ўғирлаб кетилди
2019 йил 7 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи А.Ю.га тегишли, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконига калит танлаш йўли билан кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у 14 млн 500 минг сўм пул ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024