Спорт | 17:47 / 17.01.2019
13287
1 дақиқада ўқилади
«Реал» дарвозабони Англия клубига ўтди
«Реал» дарвозабони Кико Касилья фаолиятини «Лидс Юнайтед»да давом эттиради.
Инглиз клуби 32 ёшли испаниялик билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ, Касилья «Лидс»га бепул ўтиши ва унинг маоши миқдори «Реал»дагидек бўлиб қолиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Касилья «Реал»да Куртуа ва Навасдан кейин учинчи дарвозабон бўлиб қолди ва бирорта ўйин ўтказмади.
«Лидс» 27 турдан сўнг, 54 очко билан Чемпионшип жадвалини бошқариб турибди.