Спорт | 08:45 / 04.06.2017
25061
1 дақиқада ўқилади
Фото: «Реал» дарвозабони ўйин охирида захира ҳаками ўрнида
«Реал» Уэльснинг Кардифф шаҳридаги «Миллениум» стадионида кечган ЕЧЛ финалида «Ювентус»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу «Реал»нинг Чемпионлар лигасида қаторасига иккинчи финалда ғолиб бўлишидир.
«Реал»нинг захира дарвозабони Кико Касилья ўйин якунида захира ҳакамидан электрон таблони олди, у 89-дақиқада ўйинчи алмашишини намойиш этди (Тони Кроос ўрнига Альваро Мората ўйинга қўшилган вазият), у шунингдек, ўйинга неча дақиқа қўшиб берилганини ҳам кўрсатиб турди.
Шундан сўнг Касилья таблода 12 рақамини терган ва «Реал»нинг Чемпионлар лигасида 12-марта ғолиб бўлганини ифодалаган.