Ўзбекистон | 00:18 / 17.01.2019
5968
2 дақиқада ўқилади

Таълим соҳасида дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилинади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Kun.uz мухбири Бош вазир Азиз Абдуҳакимов берган маълумотларга асосланиб шу ҳақида хабар берди.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштиришбўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда таълим муассасаларининг рейтингини белгиловчи дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатади", - дейди Абдуҳакимов.

Унинг таъкидлашича, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2019 йилнинг 1 апрелга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганиш натижаларига кўра таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Шунингдек Давлат инспекцияси жорий йилнинг 1 июнига қадар таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олган таълим сифатини таъминловчи ахборот тизимини жорий этишга доир таклифларни тайёрлайди ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид