Покистоннинг Балужистон вилоятида автобус ва ёнилғи автоцистернаси тўқнашуви оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, фавқулодда ҳодиса Ласбела туманида содир бўлган. Ичида ўнлаб йўловчилар бўлган автобус Карачи шаҳридан Панжгурга қараб йўл олаётганди. ЙТҲ оқибатида сизиб чиққан ёнилғи олов келтириб чиқарди, иккита машина ёниб кетди.

Амалдорлар сўзига кўра, ҳалок бўлганлар жасади ДНК текширувларидан сўнг қариндошларига топширилади.

Дастлабки маълумотларга кўра, авария бошқарувни йўқотган автобус ҳайдовчисининг айби туфайли содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суданда юз берган ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлганди.