Light | 13:02 / 24.01.2019
34207
3 дақиқада ўқилади

Қуритилган хурмо: нимаси билан фойдали ва уни қандай истеъмол қилиш керак? 

Қуритилган хурмо меваларини бутун дунёда севиб истеъмол қилишади. У ўзининг ширин ва ёқимли таъми билан ажралиб туради. Десерт ва енгил егулик учун идеал даражада мос келади. Бундан ташқари, унинг бир қатор фойдали жиҳатлари ҳам бор.

Қуритилган хурмо: нимаси билан фойдали ва уни қандай истеъмол қилиш керак? 

Қуритилган хурмо - таъриф

Ушбу  қуруқ мева кўпинча Африка мамлакатларидан келтирилади. Африка қитъасида бу маҳсулотдан кўп фойдаланилади, кўплаб маҳаллий таомларга қўшилади.
Янги узилган меваси қуритилганига қараганда очроқ рангда ва юмшоқ бўлади. Пальмалар йилига бир неча марта мева беради. Хурмо шингил бўлиб ўсади.
Қуритилган хурмо қандай тайёрланади?

Йиғиб олингач, хурмо ивитилади. Улар намликни назорат қилган ҳолда махсус печларда қуритилади. Мева намликни бироз сақлаб, ширали ҳолда қолиши муҳим.
Қишлоқларда мевалар энг оддий ва табиий усулда – қуёшда қуритилади. Ҳатто қуритилганидан кейин ҳам маҳсулот ўз фойдали сифатларини сақлаб қолади.

Фойдали хусусиятлари

Хурмо маҳсулотга ёқимли ва ширин таъм берадиган углеводларга бой. Қуруқ мева таркибида аёллар саломатлиги учун  фойдали саналган фолий кислотаси кўп бўлгани учун айниқса қадрланади. Шунингдек, РР, В ва А витаминлари ҳам кўп. Маҳсулот таркибида темир, цинк ва магний миқдори кўп. Хурмолар макроэлементларга бойлигини ҳам қайд этиш лозим.

Қандай истеъмол қилиш керак? 

Хурмо қуввати юқори маҳсулот. Фруктоза миқдори юқори бўлгани учун қуруқ мева юқори гликемик индексга эга. Демак, қуруқ мева истеъмол қилинганида қондаги қанд даражаси кескин ошади ва шунингдек пасаяди. Бу маҳсулотни чекланган миқдорда истеъмол қилиш кераклигини англатади. Диабет касаллигига чалинганлар эса уни рациондан бутунлай чиқаришлари зарур.

Тетиклик ва тезда тўйиш учун аъло даражадаги маҳсулот. Бу эса уларни тўйимли егуликка айлантиради. У тезда тўйинтиради ва куч беради.

Мавзуга оид