Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия ҳам Гуайдони Венесуэла муваққат президенти сифатида тан олди
Фото: REUTERS
Австралия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мэрис Пэйннинг билдиришича, Австралия Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдони муваққат президент сифатида тан олади.
Унинг айтишича, Венесуэла ҳудудида сайловлар ўтмагунича миллий ассамблея раиси Гуайдо вақтинчалик президент мақомида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо Мадурони четлатиш бўйича ҳарбийлар билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилганди.
Маълумот учун, Венесуэлада ҳокимият учун кураш 23 январда президент Николас Мадурога қарши митинг билан бошланганди. Мухолиф томон етакчиси Гуайдони АҚШ, Исроил, Канада, Албания, Грузия, Бразилия, Аргентина, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай, Перу каби давлатлар Венесуэла президенти дея тан олган.
Буюк Британия, Германия, Франция ва Испаниядан сўнг Нидерландия ҳам Венесуэлада саккиз кун ичида президент сайлови бўлиб ўтиши эълон қилинмайдиган бўлса, Гуайдони мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб тан олишини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026