Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бошқарув органлари раҳбарларининг бўш лавозимларига хотин-қизлар тавсия этилади
Эндиликда бошқарув органлари раҳбарларининг бўш лавозимларига хотин-қизларни тавсия этишга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шу мазмундаги маълумот билан бўлишди.

Президентнинг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан энди тегишли давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг бўш лавозимларига хотин-қизларни тавсия этишга алоҳида эътибор қаратилади. Фармонда номзодлар заҳирасини пухта ишлаб чиқиш, асослаш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Президентига тақдим этиш топширилган.
Бугунги кунда Хотин-қизлар Қўмитаси томонидан раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш учун 3 мингдан ортиқ кадрлар заҳираси шакллантирилган. Қўмита Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси ва унинг ҳудудий бўлимларида ўқув курсларини жорий қилиб, мазкур соҳада аёлларнинг салоҳиятларини янада ривожлантиришни мақсад қилган.

"Биз аёлларнинг ушбу соҳада салоҳиятини янада ошириш учун барча имкониятларимизни сафарбар этамиз. Февраль ойидан эътиборан Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ўқув курслари жорий қилинади. Ушбу узоқ кутилган янгилик биз учун гендер тенгликни таъминлашда жиддий қадам бўлиб хизмат қилади", - деб ёзади Танзила Норбоева.
Мавзуга оид
18:03 / 24.10.2025
16 та туман ва шаҳарда маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади
10:02 / 08.07.2024
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
15:00 / 26.08.2022
Қуйи Чирчиқда калтакланган аёл эртаси куни эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди
11:57 / 25.08.2022