Тошкентдан 120 км узоқликда, Ангрен атрофида жойлашган «Янгиобод» туристик базаси соҳиблари Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовнинг ушбу объектни давлат фойдасига олиб қўйиш ҳақидаги қарорига суд тартибида эътироз билдиришаётганини маълум қилишди.
Улар турбаза ҳудудини Ўзбекистон Миллий гвардияси вакиллари қуршаб олишгани ва у ерга ҳеч кимни киритишмаётгани ҳақида хабар қилишганидан сўнг мазкур воқеа шов-шувли тус олди. Бу билан мулкни мусодара қилиш ҳолатида кўзда тутилган қонунчилик ва тартиб бузилган.
2019 йил 25 январда ҳукуматнинг «давлат эҳтиёжлари учун» олиб қўйиш ҳақидаги фармойишига асосан Тошкент вилояти ҳокимининг қарори чиқарилган. «Янгиобод» туристик базаси ҳаммуассисларидан бири Али Тўхтаевнинг сўзларига кўра, 22 январда Миллий гвардиянинг саккиз нафар вакили келиб, хўжаликни қуршаб олиш ва қўриқлаш ҳақида буйруқ борлигини айтишади.
«Эртаси куни вилоят ҳокими ўринбосари, Ангрен ҳокимлиги ва Миллий гвардия вакилларидан иборат бутун бошли делегация келди ва база берилганини эълон қилишди. Улар кўз ўнгимда барча нарсани хатлаш, ҳеч кимни киритмаслик ва чиқармаслик ҳақида буйруқ беришди», – деди Тўхтаев Kun.uz’га берган интервьюсида, «улар ноқонуний ҳаракат қилаётганини тушуниб тургани учун» бўлиб ўтаётган воқеани «хотиржам қабул қилганлигини» айтаркан.
«Улар бизнинг ишимизга тўсқинлик қилишди ва ҳалигача ҳудудимизда қолишмоқда», – деди у.
Тўхтаевнинг таъкидлашича, у турбазанинг олиб қўйилиши ҳақидаги қарорни 26 январь куни олган. Бир неча кундан сўнг ҳокимлик вакиллари юрист ҳамроҳлигида келишган ва «ҳаммасини қонуний қилиш кераклигини, шунда ҳеч ким уларнинг ишлашига халақит бермаслигини» айтишган.
Ангрен ҳокими ўринбосари Жасурбек Зайниддинов Kun.uz’га турбаза ҳали ҳам хусусий мулк эканлигини маълум қилди. «Биз ҳокимлик томонидан чеклов қўймадик, объект ҳали ҳам олдинги эгаларига тегишли. У ҳоким қарори билан танишган», – деди у.
«[Олиб қўйилиш] сабабини ошкор қилолмайман. Бу ёпиқ маълумот. Бу ҳақдаги маълумотга эга эмасман. Аммо турбаза ҳокимлик балансига ўтиши кераклиги тўғрисида Тошкент вилояти ҳокимининг қарори мавжуд. Буларнинг бари ҳукумат фармойиши асосида», – деди Зайниддинов ва турбазага ташриф буюрувчиларнинг қўйилмаслиги масаласида унга ҳеч ким мурожаат қилмаганини қўшиб қўйди.
У қонунчиликка мувофиқ, ҳокимлик олиб қўйилган мулк ўрнига бир нечта ер участкаларини таклиф этиши кераклигини тушунтирди. Сўнгра мулк эгалари давлат тўлайдиган компенсациядан келиб чиқиб ўз мулкларини баҳолатишлари керак бўлади.
Босиб олиш бўлганми?
















