Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда марказий аппарат мажлиси: Элёр Ғаниев Алишер Абдуалиевнинг вазифалари доирасини белгилаб берди
Элёр Ғаниев/Фото: KUN.UZ
2019 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигида ТИВ марказий аппаратининг мажлиси бўлиб ўтди.
Вазирлик хабарига кўра, мажлисда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев иштирок этган.
Ўз чиқишида Элёр Ғаниев мамлакат раҳбари топшириғига биноан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, мамлакатга чет эллик туристлар оқимини ошириш, шунингдек дипломатик ваколатхоналарга бириктирилган ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш учун қулай ташқи шароитлар яратиш борасида ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Алишер Абдуалиев ва у назорат қилувчи иқтисодий блок бўлимлари, умуман, вазирлик ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари олдида турган долзарб мақсадли вазифалар доирасини белгилаб берган.
Фото: Журнал "Дипломат"
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:50 / 27.01.2026
Ўзбекистон Россиядаги рейдларда ўз фуқароларининг ҳуқуқлари таъминланишини сўради
14:26 / 12.05.2023
«Туя гўшти еган» пулли йўллар, абгор бўлаётган трассалар: ўзбекистонликлар сифатли йўлларни қачон кўради?
07:31 / 04.08.2022