Қодиров Нурмагомедовнинг отасига Mercedes совға қилди
Аралаш йўналиш (ММА) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг Instagram’да айтишича, отаси Абдулманноп Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировдан қора рангдаги Mercedes’ни совға сифатида қабул қилиб олди.
Спортчи отаси ва «Доғистоннинг жуда кўп оилаларига» қаратган эътибори учун сиёсатчига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, кичик Нурмагомедовнинг эслашича, Қодиров «биродар Доғистон халқига» нисбатан муносиб ишларни амалга оширган.
2018 йилнинг ноябрида Чеченистон раҳбари беш ёшли Раҳим Куриевга тўрт минг марта гавдасини кўтариб-тушира олгани учун оқ Mercedes совға қилганди. Машина Аҳмад-Ҳожи Қодиров жамғармаси номидан болакайга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистонда телебошловчи сифатида иш бошлаши хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди
20:36 / 17.08.2024
Рамзан Қодиров пулемёт ўрнатилган Tesla Cybertruck'да кўриниш берди
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024