Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойида янги конструкция илк бор татбиқ этилди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойи янги кўринишга эга бўлди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция ўрнатилди. Унга милтилловчи сариқ ишорали светофор, тунда аниқ кўриниши учун ёруғлик диодли йўл белгилари ўрнатилди. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойининг ёритилишини кучайтириш учун қўшимча чироқлар жойлаштирилди.

Маълумот учун, бундай конструкция республикада, хусусан, Тошкент шаҳрида илк бор татбиқ этилмоқда. Мазкур қулайлик ҳудудда ҳаракат хавфсизлиги фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
14:00 / 15.12.2025
Самарқанд дарвоза—Қоратош чорраҳасида Lacetti пиёдани уриб юборди
13:15 / 03.12.2025
Миробод туманида Chery ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
09:51 / 22.11.2025