Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.
Видеода Lacetti русумли автомобил ҳайдовчиси пиёдага йўл бермасдан ҳаракатлангани акс этган.
Ҳолат ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.
ЙҲХБ ҳайдовчиларни тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларига яқинлашганда тезликни пасайтириш, пиёдаларга йўл бериш учун тўхташ ва улар хавфсиз ўтиб олганидан сўнг ҳаракатни давом эттиришга чақирди.









