WF’дан ҳайратланарли акция
Истеъмолчиларга танилиб улгурган WF (Wild&Free) бренди янги «Мега Акция»ни бошлади.
Компания буни «Мега Акция» деб бежиз атамаган, чунки совғалар орасида 4 дона «Малибу-2» ва 4 дона «Трекер» қимматбаҳо автомобиллари ўйналмоқда. Бундан ташқари, салқинлаштирувчи ичимликларни хуш кўрадиган истеъмолчилар 4 донадан «Жентра», «Кобальт», «Нексия R3» ва 10 дона «Спарк» ютиб олиш имконига эга бўладилар. «Мега акция»да юқорида айтиб ўтилган 30 дона автомобиллардан ташқари музлатгичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар, ноутбуклар, «PlayStation» ўйин приставкалари, смартфонлар, скутерлар, спорт велосипедлари, USB қурилмаларининг соҳиби бўлиш мумкин.
“Ютуққа эга чиқиш учун нима қилиш зарур...”, деб ўйлаб қолдингизми?
Бу жуда ҳам осон. WF ичимликларининг қопқоқлардаги совғанинг 5 та қисмини йиғсангиз бўлди. Копток ва бокаллар каби ютуқлар эса атиги қопқоқлардаги 2 та қисм ичига яширинган.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Ashina Bottlers компанияси салқинлаштирувчи ичимликлар қаторини кенгайтириб, WF Cola, WF Orange ва WF Mochito каби турли таъм ва мазага эга ичимликларни тақдим этган эди. «Мега Акция» ушбу маҳсулотларнинг барчасида амал қилади.
Бир томондан савдоларни рағбатлантиришнинг ажойиб усули, иккинчи томондан хонадонингизни маиший техникага, гаражни эса автомобилларга тўлдириш учун ажойиб имконият.
Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 14-уй
Мурожаат учун телефонлар: +998 71 200 8111
+998 97 780 6000
Telegram: @tigerspower_wf
FB: www.facebook.com/ashinabottlers/
IG: @tigerspower_wf