Kun.uz таҳририятига Бухоро шаҳридан тадбиркор Лола Ғаниева мурожаат қилиб, «Бухоро марказий бозори» ҳудудида ўзи барпо этиб ишлатаётган савдо дўконининг бир тарафидаги дарвоза кўчирилиб, дўконнинг икки ташқи деразаси ва эшиги тўсиб қўйилаётганини билдирди.

Kun.uz мурожаатни воқеа жойига бориб ўрганди.

Маълум бўлишича, Лола Ғаниева бу дўконни 2007 йилдан бошлаб ўз маблағлари ҳисобига бунёд этишга киришган, ҳозиргача оиласи билан шу дўконда тирикчилик қилади, бир неча кишини иш билан таъминлаган.

У дўкон учун бозорга ижара ҳақи, солиқларни ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётганини айтди.

Дўкон автотураргоҳдан бозорга кираверишда жойлашган бўлиб, дарвозахонада ҳам эшик ва дераза очилган. Дўконнинг яна бир эшик-деразаси — бозор ҳудудидан очилган.

Айни пайтда ўша дарвоза беркитилиб, кириш йўлаги ўрнидан Л.Ғаниевага тегишли дўконга ёпиштирилиб, янги дўконлар барпо этилмоқда. Янги дарвоза эса бироз нарига кўчирилган.

Ғаниеванинг куйиб-пишишига сабаб — унинг дўконининг икки деразаси ва аввалги дарвозахона ўрнидаги эшиги беркилиб қолаётганидир. Шунингдек, дўконнинг ертўла қисмига тушадиган зина ҳам ёпилиб қолмоқда.

Мурожаатчининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 августдаги №253-сонли «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-бандига кўра,