КХДР етакчиси Ким Чен Ин Америка етакчиси Дональд Трамп билан учрашувда ядросизланишни амалга оширишга тайёр эканини яна бир маротаба тасдиқлади.
Бу ҳақда «Рёнхап» маълумот тарқатди.
«Агар мен буни хоҳламаганимда, бу ерга келмаган ҳам бўлардим», - деди у, америкалик журналистнинг тегишли саволига жавоб қайтариб.
Бундан ташқари, КХДР етакчиси Ким Чен Ин, АҚШнинг Пхеньяндаги мувофиқлаштирув бюросини очиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бериб, бу қадам «маъқулланиши» тўғрисида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ КХДРга талабларни юмшатгани, Трамп шошмаслик ҳақида ваъда бергани хабар қилинганди.
















