Фан-техника | 15:04 / 01.03.2019
7639
3 дақиқада ўқилади

Pager – қулай, тезкор ва хавфсиз маҳаллий мессенжер. Унда қандай хизматлар бўлишини хоҳлайсиз? –Таклиф беринг

Соҳада яратилаётган ҳуқуқий асослар ва фойдаланувчиларнинг кенг талаби туфайли Ўзбекистонда маҳаллий мессенжер, ижтимоий тармоқ ҳамда бошқа мулоқот майдонларини яратиш борасида бир қанча янгиликлар қилинмоқда.

Жумладан, бир муддат аввал сайтимиз орқали “Pager Ўзбекистонда Telegram ўрнини боса оладими? ” сарлавҳаси билан ўзбекистонлик дастурчилар томонидан яратилган мутлақо янги мессенжер ҳақида хабар қилиб, дастур яратувчиларидан бири Анвар Каримов билан суҳбат ташкил қилган эдик.

Суҳбатда мутахассис маҳаллий Pager иловаси орқали фойдаланувчиларнинг ўзаро матн, расм, контактлар, медиа файлларни жуда осон тарзда алмашиш имкониятлари, ҳамда, дастурнинг ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида ишлаши ҳақида маълумот берган эди. Шунингдек, дастурчи, маҳаллий мессенжерлар яратилишининг маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш ва моддий жиҳатдан кўплаб қулайликлари борасида фикр билдирди.

Ушбу суҳбатга ўқувчиларимиз томонидан бўлган катта қизиқиш ва йўлланган саволлар сабаб кейинчалик Анвар Каримов билан “Мутлақо хавфсиз ва қулай мессенжер таклиф қилинмоқда” сарлавҳаси билан иккинчи суҳбатни тақдим этдик. Суҳбатда дастурчи маҳаллий мессенжердаги асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берган эди.

Бугун, мазкур дастур яратувчилари томонидан Kun.uzʼга маълум қилинишича, интернет сегментининг ўзбек фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олиниши натижасида дастур муаллифлари томонидан илованинг IOS версияси ҳам тўлиқ такомиллашган ҳолда тақдим этилмоқда. Энди фойдаланувчилар дастурни ушбу платформада ҳам фойдаланиш имкониятига эга.

Ҳозирги пайтда дастурга аудио ва видео қўнғироқлар қўшиш, шунингдек, унинг компютер версиясини (Desktop) яратиш устида ишланмоқда.

Хабар муаллифига кўра, тақдим этилган версиядаги асосий ўзгариш бу фойдаланувчи томонидан юборилаётган хабарни таҳрирлаш ва икки томонлама ўчириш имкониятидир. Унга кўра, янги мессенжер дунё миқёсида фойдаланиб келинаётган мессенжерлардаги барча қулайликларга эга бўлиб бормоқда.

“Биз ҳозирда дастурни янада такомиллаштириш устида изланмоқдамиз. Шу ўринда илованинг тест режимидан фойдаланиб, уни ривожлантириш бўйича бизга ўз таклифларини юбораётган барча фойдаланувчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Pagerʼнинг такомиллашган (Android, IOS) версияси фойдаланувчилари ва тадбиркорлар дастур бўйича қўшимча фикр, таклифларини ёки ўзларига керакли хизматларни pager иловасида pagerofficial хабарлар ойнасига ёки pagermessenger@gmail.com манзилига ёзиб қолдиришлари мумкин. Биз ушбу таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда иловада акс эттиришга ҳаракат қиламиз.

Бизга мурожаат қилинг, ҳар бир таклиф биз учун жуда муҳим”, - дейди дастур яратувчилари.

Биз билан боғланинг: +(998) 99-833-24-11

                              +(998) 97-780-17-11

pagermessenger@gmail.com

 

pagerofficial

Мавзуга оид