2-3 март кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этади, деб маълум қилди қўмита матбуот хизмати.

Бош Ассамблея кун тартибида белгиланишича, унда Жакарта-2018 ёзги Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси тайёрлаган якуний ҳисобот тақдим этилади. Шунингдек, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари, Пекин-2022 қишки Олимпиадаси тақдимоти ҳам намойиш этилади; «Олимпия бирдамлиги» лойиҳаси бўйича янгиликлар маълум қилинади.

Шу билан бирга, Бош Ассамблея йиғилишида 2019-2022 йиллар учун ООК раҳбарияти, Ижроия Қўмитаси ва доимий комиссияларининг янги таркиби ҳам сайланади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ас-Сабоҳ Тошкентга келган, у билан Ўзбекистоннинг 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши масаласи муҳокама қилинган эди.

Умид Аҳмаджонов Ас-Сабоҳ билан музокаралар, Осиё ўйинлари мезбонлиги учун рақобатдаги устунлик ва унга тайёргарлик ҳақида