09:27 / 08.03.2019
10223

Олимлар галактикамизнинг массасини ҳисоблаб чиқишди

Фото: Antoni Cladera/Airbnb via AP Images

Европа коинот агентлиги (ЕКА) сайёрамиз, Қуёш тизими ва бошқа юлдузлар жойлашган Сомон йўли галактикасининг тахминий массасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Олимлар маълумотларига кўра, ҳисоблаб чиқилган масса 1,5 трлнта Қуёш массасига тенг экан.  

Ҳисоб-китоблар ESA Gaia телескопи ва Hubble телескопи ёрдамида олинган маълумотлар асосида амалга оширилган. Турли давлатлар астрономлари томонидан ўтказилган аввалги ҳисоблашлар галактиканинг массаси 500 млрд тадан 3 трлнтагача Қуёш массасига тенглигини кўрсатган. 

ЕКА баёнотида таъкидланишича, баҳолашлардаги бундай фарқлар “галактикада қора материянинг тақсимланишини ҳисоблаш усулларидаги фарқ билан боғланган”. Бу материяга галактика умумий массасининг 90 фоизи тўғри келади. Қора материя электр магнит нурланиш таратмагани ва у билан бевосита таъсирлашмагани сабабли бу уни кузатишни мураккаблаштиради ёки умуман имкони йўқ қилади.

Сайёралар массаси галактикамиз массасининг кичкина қисмини ташкил қилади. Шу сабабли ҳисоблашлар галактиканинг спирал диски атрофида ундан олисда айланувчи зич юлдузлар гуруҳлари тезлигини ўлчашга асосланган.

Top