13:33 / 14.03.2019
30723

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кескин ўсди

Фото: REUTERS/Mariya Gordeyeva

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тўрт ойдан бери ўсиб келмоқда, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.

2019 йил 1 март ҳолатига кўра ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 28 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Ундан 13,2 млрд доллар - хорижий валютадаги активлар, 14,4 млрд доллар - монетар олтин. Соф олтин-валюта захиралари ҳажми 27,4 млрд долларни ташкил этди.

Таққослаш учун, февраль ойида ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 27,2 млрд доллар, хорижий валютадаги активлар 12,6 млрд доллар, монетар олтин ҳажми 14,5 млрд долларни ташкил қилганди. Соф олтин-валюта захиралари 26,6 млрд долларга тенг бўлган.

Йил бошидан бери соф захиралар қарийб 1 млрд долларга ўсди (1 январда 26,3 млрд доллар бўлган).

Top