Спорт | 12:35 / 16.03.2019
11902
1 дақиқада ўқилади

Кумушхон Файзуллаева жаҳон чемпионатининг энг яхши атлети деб топилди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Мусобақа якунлангач, турнирда алоҳида йўналишларда энг кучли спортчилар ҳам аниқлаб олинди.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, қизлар ўртасида 2 та йўналишда жаҳон рекордини ўрнатган Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) мусобақанинг энг яхши атлети, деб топилди. Спортчимизга ушбу совринни Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аян топширди.

Турнирда қизлар терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни қўлга киритди. Ўзбекистонликлар мусобақа давомида 7 та олтин ва 2 та кумуш медалларини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган. Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди. Мусобақада иштирок этган делегация 18 март куни Тошкентга қайтиб келади.

Бундан олдин, ўзбек қизи оғир атлетика бўйича жаҳон рекордини ўрнатгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид