Фан-техника | 12:45 / 18.03.2019
17929
1 дақиқада ўқилади

Интернет тезлиги бўйича рейтинг: Ўзбекистон ҳамон қуйи ўринларда

Фото: Shutterstock

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил февраль ойи якунлари бўйича жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон ўз позициясини бироз яхшилаган, аммо ҳали ҳам қуйи ўринларда:

мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича икки позицияга кўтарилди ва 8,75 Мбит/с. тезлик билан 126-ўринни эгаллади;

симли интернет тезлиги бўйича 11,68 Мбит/с. тезлик билан 177 давлат орасида 130-ўриндан жой олди.

Норвегия (67,34 Мбит/с.) мобил интернет тезлиги, Сингапур (195,36 Мбит/с.) симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон январь ойи якунлари бўйича интернет тезлиги рейтингида кескин пастлаганди.

Мавзуга оид