Ўзбекистон | 15:20 / 19.03.2019
24515
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда оқ ва қизил ранглар қўлланган илк пиёдалар ўтиш йўли синовдан ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси словакиялик мутахассислар тавсияси асосида тартибга солинмаган йўловчилар ўтиш йўлакчасини синовдан ўтказмоқда.

Пиёдалар ўтиш йўлида оқ ва қизил ранглар қўлланмоқда.

«Европа мамлакатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибасига кўра, оқ-сариқ рангли чизиқлар ҳар доим ҳам, айниқса, куннинг қоронғи вақтида яхши кўринмайди, оқ-қизил рангли чизиқлар эса ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам кўзига ташланиб туради», дейилади ИИББ хабарида.

Тошкентда шундай йўлакларнинг дастлабкиси Амир Темур хиёбони атрофида пайдо бўлди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид