25 мартдан бошлаб Тошкентда иссиқ сувни режалаштирилган тарзда ўчириш бошланади, дея хабар беради «Тошиссиққувати» матбуот хизмати.

Хусусан, 2019-2020 йилги иситиш мавсумига Тошкентда сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида:

- 25 мартдан 5 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларни иссиқ сув бўйича чеклаш орқали ҳисоблаш ҳароратига синовлар ўтказилади;

- 3 апрелдан 26 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларини иссиқ сув бўйича чекламаган ҳолда механик чидамлик ва зичлик (юқори босим) текширилади.

«Эътиборингизни иссиқлик тармоқлари қувурларига зарар етиши мумкинлигига қаратамиз. Йўлнинг қатнов қисмлари ва йўлакларга иссиқ сув чиқариб ташланиши мумкин, ҳайдовчилар ва пиёдалар, маъмурий ва турар-жой биноларидаги кишилар эътиборли бўлиши талаб қилинади», - дейилади «Тошиссиққувати» хабарида.

Ўчирилиш жадвали:

- ИМ-1 - 15 апрелдан 19 апрелгача;

- ИМ-2 - 29 апрелдан 3 майгача;

- ИМ-3 - 29 апрелдан 3 майгача;

- ИМ-4 - 8 апрелдан 12 апрелгача;

- ИМ-5 - 15 апрелдан 19 апрелгача;

- ИМ-6 - 29 апрелдан - 3 майгача;

- ИМ-7 - 13 майдан 17 майгача;

- ИМ-8 - 8 апрелдан 12 апрелгача;

- «Сувсоз» - 8 апрелдан 12 апрелгача;

- «Саноатэнерго» - 15 апрелдан 19 апрелгача;

- ТошИЭМ М-0 - 13 майдан 17 майгача;

- ТошИЭМ М-5, 8 - 20 майдан 24 майгача.

Иссиқлик марказларининг йўналишлари бўйича

ИМ-1 (М-1, 4)

Мустакиллик шоҳкўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк Ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон кўчаси, Оққўрғон 1-кўча, Осиё, Л. Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-кўча, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-проезд, Чуст, Сайрам 7-проезд, Катта Дархон, Катта Дархан 2-проезд, Геология, И. Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Озодлик, Катта ҳалқа йўли, Тамарахоним проезди, Тошсельмаш, Мавлоно Риёзий, Яланғоч, Бўз даҳалари, Бўз-1, ТошГРЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент давлат аграр университети ҳудуди.