Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотини режали кузги ўчиришлар бошланди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Маълум қилинишича, профилактика ишлари иситиш мавсумида тизимнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур.
Жорий ҳафтадаги ўчиришлар:
Мирзо Улуғбек тумани — 7−11 сентябр
— “Уйғониш” МФЙ, ТТЗ-2 массиви;
— 29, 30, 31, 32, 37, 38а, 38б, 44, 12-сонли уйлар;
— 512-сонли ва 80-сонли мактабгача таълим ташкилотлари.
Шайхонтоҳур тумани — 7−9 сентябр
— “Самарқанд дарвоза” МФЙ, Учлола кўчаси;
— 1-сонли уй.
Яшнобод тумани — 7−9 сентябр
— “Мовароуннаҳр” МФЙ, Нукус кўчаси — КҲАЙ:
— 2, 2/1, 2/2, 4, 4/1, 6, 6/1, 6/2, 8-сонли уйлар.
Шунингдек, 8 сентябр куни соат 00:00 дан 6:00 га қадар иккита иссиқлик маркази — ИМ-2, ИМ-6’да қувур тармоғида гидравлик синовлар (опрессовка) ўтказилади.
ИМ-2 – Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззоқ Хамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза кўчалари, шунингдек, Қорасув-1, Қорасув-2, Қорасув-3, Қорасув-4, Қорасув-6, Буз-2 ва Феруза массивлари.
ИМ-6– Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайҳун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ-1, 7, Қўйлиқ-Айланма даҳалари.
















